АТЕРОСКЛЕРОЗ ПИЛАКЧАЛАРИ РИВОЖЛАНИШ ЖАРАЁНИДА ТЕМИР МИКРОЭЛЕМЕНТИНИНГ АҲАМИЯТИ

С.К. Худайназаров

ALFRAGANUS UNIVERSITY (Тошкент,Ўзбекистон)


Abstract

Охирги вақтларда юрак-томир касалликлари ривожланишида дисэлементоз ҳолатининг ўрни кенг миқёсда ўрганилмоқда, нимага деганди макро- ва микроэлементлар юрак-томир тизимининг барча функцияларида иштирок этадиган фермент, гормонлар ва оқсиллар таркибига киради. Юрак-томир тизим касалликлари ривожланиш механизмлари таркибида амалга ошадиган кимёвий реакцияларда иштирок этадиган микроэлементлар Қон таркибида ва бевосита ички аъзолар тўқимасида бўлганлигидан уларни ўрганиш муҳим ҳисобланади. Шунинг учун, биологик тўқималарнинг микроэлементли таркиби бўйича база яратиш кардиология соҳасида янги перспектив йўналиш ҳисобланади.. Томир эндотелийсини шикастланишга олиб келадиган, ҳужайралар мембранаси хусусиятларининг структур-функционал бузилиши ва оксидланиш жараёни билан боғлиқ микроэлементларнинг ўзаро муносабатини ўрганиш атеросклероз патогенезини тушиниш учун янги маълумотлар беради.